название:
автор:
Каро кузим
автор:
Шерали Жураев
рейтинг: ★★★★★ / 4.7 / 658 просмотров
- Текст
- Открытка с текстом
Қаро кўзум келу мардумлуғ эмди фан қилғил, Кўзум қаросида мардум кеби ватан қилғил. Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан, Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил. Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла, Итингга ғамзада жон риштасин расан қилғил. Юзунг висолиға етсун, десанг, кўнгулларни, Сочингни боштин-аёғ чин ила шикан қилғил. Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас мониъ, Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил. Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил. Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг, Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил. АЛИШЕР НАВОИЙ ғазали
А как ты думаешь, о чем песня "Каро кузим" ?