ГлавнаяИсполнителиНилуфар УсмоноваШака бум...
название:

Шака бум...


автор:

Нилуфар Усмонова


рейтинг: ★★★★★ / 5.5 / 1508 просмотров
Шака бум (Shaka bum)

Исполнитель: Nilufar Usmanova (Nilufar Usmonova / Нилуфар Усмонова)
Песня: Shaka bum
Запросы: Русский
Транслитерация
Шака бум

Тонглар кеч отганда хафа бўлмайман,
Қуёш кеч ботганда хафа бўлмайман.
Муаммоларинг ҳал бўлиб кетар секин,
Топа олмайсан соғлигингни лекин.
 
Дўстларим алдаса, хафа бўлмайман,
Ёр мени демаса, хафа бўлмайман.
Вақти келади, вақти келади,
Ҳамма ўзи учун билади.
 
Бир бор келамиз ахир дунёга.
Рақсга туш бугун, шака бум, шака бум,
Ҳаётда яшаб кўр ўзинг учун.
Ўтади бугун, шака бум, шака бум,
Ҳаммаси олдинда ҳали.
 
Рақсга туш бугун, шака бум, шака бум,
Ҳаётда яшаб кўр ўзинг учун.
Ўтади-кетади ҳаётда севги,
Рақсга туш энди.
 
Устимдан кулсалар, хафа бўлмайман,
Қалбимни тилсалар, хафа бўлмайман.
Хафа бўламан, хафа бўламан лекин
Меҳримни баҳолашсалар агар текин.
 
Яқинларим сотса, хафа бўлмайман,
Ёки тошлар отса, хафа бўлмайман.
Кунлар ўтади, ойлар ўтади,
Ҳамма-ҳаммаси унутилади.
 
Бир бор келамиз ахир дунёга.
Рақсга туш бугун, шака бум, шака бум,
Ҳаётда яшаб кўр ўзинг учун.
Ўтади бугун, шака бум, шака бум,
Ҳаммаси олдинда ҳали.
Рақсга туш бугун, шака бум, шака бум,
Ҳаётда яшаб кўр ўзинг учун.
Ўтади-кетади ҳаётда севги,
Рақсга туш энди.
(х2)
 
Ҳар сониямиз инъом
Қолдирайлик яхши ном.
Беш кунлик дунёда
Ўйнаб-кулиб, бўлайлик омон.
 
Ҳар сониямиз инъом,
Қолдирайлик яхши ном.
Беш кунлик дунёда
Бўлайлик омон.

Послушать/Cкачать эту песню
Mp3 320kbps на стороннем сайте
А как ты думаешь, о чем песня "Шака бум..." ?
2010-2020 © WebKind.Ru Тексты песен